Японияда ҳалокатга учраган самолёт ичидаги барча йўловчилар қандай тирик қолишди?

ДУНЁ 04.01.2024, 21:53
Японияда ҳалокатга учраган самолёт ичидаги барча йўловчилар қандай тирик қолишди?

Ҳалокатга учраган самолёт ичидаги барча йўловчи тирик қолди, дея хабар бермоқда "Zamon.uz". Йўловчилар экипаж кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ёнаётган самолётнинг авария чиқиш эшикларига қўл юкисиз шошилишган. 

Авиация мутахассислари фикрича, айнан шу қоидага амал қилиниши Токиодаги Ҳанеда аэропортининг учиш-қўниш йўлагида ёниб кетган Аирбус А350 самолёти бортидаги барча 379 кишини муваффақиятли эвакуация қилиш имконини берган асосий омил бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жапан Аирлинес авиакомпаниясининг 516-рейси қўниш чоғида қирғоқ қўриқлаш хизматининг кичик самолёти билан тўқнашган, оқибатда ёнғин чиққан. Кичик самолёт бортидаги олти кишидан беш нафари ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1