АсосийDunyo

Кореяда бир гуруҳ талабалар Президент қароргоҳига бостириб киришга ҳаракат қилди

'Кореяда бир гуруҳ талабалар Президент қароргоҳига бостириб киришга ҳаракат қилди'ning rasmi

Жанубий Корея полицияси Сеулдаги Президент маъмурияти мажмуасига рухсатсиз киришга уринган 20 нафар талабани ҳибсга олди. Бу ҳақда “The Korea Times” хабар берди.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар Корея университетлари прогрессив иттифоқи аъзолари бўлган. Улар Ёнсан ҳудудидаги Президент мажмуасига дарвоза ва панжара орқали ошиб киришга ҳаракат қилган. Бунгача улар қимматли қоғозларни манипуляция қилишда гумон қилинаётган биринчи хоним Ким Кон Хига қарши норозилик акцияси ўтказиб, маъмуриятдаги масъул шахслар билан учрашишни талаб қилган.

    Бошқа янгиликлар