АсосийDunyo

"Ўқ ўтмас орзулар: ғазолик ёш рассомлар кўргазмаси"

'"Ўқ ўтмас орзулар: ғазолик ёш рассомлар кўргазмаси"'ning rasmi

Туркия Президент Администрацияси ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси томонидан тайёрланган ва Ғазодаги инсоният фожиасига болалар нигоҳи билан эътибор қаратишни мақсад қилган "Ўқ ўтмайдиган орзулар: ғазолик рассом болалар кўргазмаси" очилди.

Унинг очилиш маросимида Режеп Таййип Эрдўғаннинг рафиқаси Эмине Эрдўған ва Президент Администрацияси ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун иштирок этди. 

Ушбу кўргазма, Исроил ҳужумлари туфайли Ғазодаги урушга гувоҳ бўлган болаларнинг ҳис-туйғулари, жароҳатлари, оғриқлари ва оғир шароитларини санъат орқали етказиш билан халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш мақсадида  ташкил этилди. Унда 2008-2009 йилларда Ғазода ўтказилган "Қуйма қўрғошин операцияси" чоғида онаси ракета остида қолиб, шаҳид кетган ва ортидан оиласининг 26 аъзонинг ўлдирилишига гувоҳ бўлган ғазолик 6 ёшли Мона томонидан чизилган расмдан бошланган. Журналист Абдулла Айтекин томонидан намойиш қилинаётган расм лойиҳасини ўз ичига олади.

Кўргазмада Айтекин томонидан тўпланган бугунги кунгача сақланиб қолган ва баъзилари кейинги ҳужумларда ҳаётдан кўз юмган Ғазолик болалар томонидан чизилган 266 та асарлардан танлаб олинган. Шунингдек, Исроилнинг сўнгги ҳужумларида ҳаётдан кўз юмган журналистлар ва шифокорлар учун махсус бўлим ташриф буюрувчиларга тақдим этилди.

Умумий майдони 1350 м2 бўлган кўргазмада Ғазолик болалар расмларидан иборат ҳракатланувчи қурилмалар ва расмларнинг асл нусхалари кўчирилган рақамли дисплей бўлимлари мавжуд.

Бошқа бўлимда эса, Исроилнинг сўнгги ҳужумларидан кейин шаҳид бўлган болаларнинг буюмлари, уруш ва қўпорувчилик ҳаракатлари тасвирланган вайроналар кўргазмага қўйилди.

"Қуйма қўрғошин операцияси" кунларида Эмине Эрдоған "Фаластинда тинчлик учун аёллар йиғилиши"да сўзлаган нутқида, Ғазода ўлдирилган болалар ва аёлларга эътибор қаратди ва Ғазодаги бу фожиа туфайли кўз ёшларини тута олмади.

Эмине Эрдўғонни телевизорда томоша қилган Ғазолик Майса Юсуфнинг “Ҳурматли хоним, кўз ёшларингиз бизга етиб келди”, деган гапи ва Эмине Эрдўған тасвирлаган портрети ҳам кўргазмадаги яна бир рамзий асар сифатида диққатни тортди. Алоқа директори Алтун портретни биринчи хоним Эрдоғанга тақдим этди.

Кўргазма 29 январгача ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.

"Биз фаластинлик болаларнинг овозини кўпроқ эшиттиришимиз керак"

Эмине Эрдоған кўргазмага берган баҳосида, 7 октябрдан бери Фаластинда мисли кўрилмаган зўравонлик содир бўлганини, Исроил бутун дунёнинг кўз ўнгида Фаластин халқига ўқ ва бомба ёғдирганини, бу ҳолатдан энг кўп тинч аҳоли вакиллари, айниқса аёллар ва болалар жабрланганини айтиб ўтди.

Ғазода 7 октябрдан бери ҳаётдан кўз юмганларнинг қарийб 9 минг нафарининг болалар эканлигига эътибор қаратган Эмине Эрдўған, "Шифа касалхонасида ишлайдиган шифокорнинг, "Энг қийини, ўлган чақалоқнинг танасига номаълум х ёзиш» деган сўзлари шафқасизликни энг таъсирли ифодаси. Бу кўргазма аслида бизга ғазолик болаларнинг кечинмалари ва ҳис-туйғуларини энг оддий тарзда айтиб бермоқда. Уларнинг дарди аслида қалам ва расмларида акс этмоқда", дея баҳолади.

Ғазолик Майса Юсуфнинг “Ҳурматли хоним, кўз ёшларингиз бизга етиб келди” изоҳи билан чизган расми ўзини таъсирлантирганини айтиб ўтган Эмине Эрдўған, "Ўқ ўтмас орзулар: ғазолик ёш рассомлар кўргазмаси"нинг Фаластинлик болаларнинг овозини дунёга етказиш нуқтаи назаридан муҳим ҳаракат бўлганини таъкидлади.

Эмине Эрдўған барчани бу бегуноҳ болаларнинг тинчлик чақириғига қулоқ солишга, уларнинг суратлар орқали айтаёган ҳикояларининг кўнгилли етказувчиси ва адолатли даъватчиси бўлишга таклиф қилиб, ушбу кўргазмага ҳисса қўшган барчага, жумладан, расмларни йиғиш ва бугунги кунгача сақлашда иштирок этганларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эмине Эрдоған “Биз энг асосий яшаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ва нафақат яқин йилларда, балки эртанги кунни кўриб кўрмаслиги номаълум бўлган фаластинлик болаларнинг овозини янада кўпроқ эшиттириш, уларнинг бошдан кечирган дардини янадаюзага чиқаришимиз керак. Бу зулмга барҳам бериш учун дунёни имкон қадар тезроқ ҳаракат қилишга чақирамиз ва Туркия сифатида бу йўлда Президентимиз жаноб Ражап Таййип Эрдўған бошчилигида жадал ҳаракат қилмоқдамиз. 15 ноябрь куни "Фаластин учун ягона юрак" саммити уюштирдик ва лидерларнинг рафиқалари сифатида ўт очишни тўхтатиш учун кучли чақирув қилдик. Саммитнинг давоми бўлган кўргазма билан ҳам худди шу чақириқни янгилаяпмиз" дея таъкидлади.

Эмине Эрдоған, 2009 йилда “Қўлингни чўз, эй инсоният” шиори билан ўтказган саммитда йиғлаб тинчликка чақирган болалар энди катталардек урушнинг қоронғу томони билан юзма-юз бўлганликларини, эҳтимол энди уларнинг фарзандлари ҳам худди шундай тақдирни бошдан кечириб Исроил зулми қурбони бўлганини таъкидлаган ҳолда шундай давом этди:

"14 йил олдин фаластинлик болалар учун инсоний қадр-қимматга лойиқ келажак тилаган эдик. Бугун Ғазо номаълум шаҳид болалар шаҳридир. Кўзлари Майса Юсуф каби бизда, сизда ва бутун инсоният виждонида  бўлган Фаластиннинг бегуноҳ болаларига адолатли ва тинч дунё қарздормиз. 2023-йилда ҳам худди шундай чақириқларни қилишда давом этаётганимиз қанчалик ачинарли... Фаластин ерларида доимий ва барқарор бардам қуриш учун яна қанча авлодларни қурбон қилишимиз керак? Бугун содир бўлаётган геноцидни жавобгарликка тортилмасдан кейинги наслларга етказишдан бош тортамиз. Бугун тўккан кўз ёшларимиз, айтган сўзларимиз ва ҳар бир аниқ қадамимиз фаластинлик бегуноҳлар учун ҳаётий аҳамиятга эга. Кўз ёшларимиз билан бир кун келиб Ғазо ва Фаластин ерларига тинчлик ва осойишталик олиб келиш умидини Фаластин ва инсониятнинг келажаги бўлган Майса Юсуф каби болаларга олиб борамиз ва Туркия сифатида биз қўлимиздан келган барча кучларни, айниқса инсонпарварлик ёрдамларини сафарбар қилмоқдамиз”.

 

"Исроилнинг зулмини энди ҳеч қандай тарзда оқлаб бўлмайди"

Туркия Президент Администрацияси ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун ҳам урушлар ва қирғинлар болаларга энг даҳшатли таъсир кўрсатганини айтиб, қуйидагича баҳо берди:

"Бу ҳолат Ғазонинг жабрдийда ва мазлум, дунё томонидан ҳимояланмаган болалари учун жуда ҳам ачинарли. Ғазолик болаларнинг ўз дунёсида, кичик юраклари ва руҳларида ҳис қилганларини кичик бармоқлари билан қоғозга тушираётган суратларидан иборат бўлган бу кўргазма улар нимани бошдан кечираётганларини ва нимани ҳис қилаётганларини аниқ очиб бермоқда" деди.

Кўргазмадаги расмларнинг Исроил зулмини қонунийлаштирмоқчи бўлганларнинг ёлғонларини очиқ-ойдин очиб берганини ифода этган Коммуникация Бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун, "Исроилнинг зулмини энди ҳеч қандай тарзда қонунийлаштириб бўлмайди. Чунки бу расмлардаги ҳар бир чизиқ, ҳар бир қалам изи яхши ва ёмонни, бегуноҳ ва золимни, ҳақ ва ноҳақни ажратиб туради" деди.

Фаҳреттин Алтун, бу расмлар ҳеч қандай шубҳасиз Исроилнинг болалар ва Фаластиннинг келажагини ўйламасдан нишонга олгани, оғир уруш жиноятлари содир этгани ва геноцид қилишни мақсад қилганини кўрсатаётганини таъкидлаб, “Бу расмлар Исроилнинг ўнлаб йиллар давомида инсоният томонидан тан олинган барча ахлоқий чегараларни кесиб ўтганини аниқ кўрсатмоқда" дея баҳолади.

"Туркия сифатида Президент Режеп Таййип Эрдоған бошчилигида ҳақиқатни ҳайқиришдан бир қадам ҳам чекинмаймиз, Ғазолик биродарларимиз ва ҳалок бўлган бегуноҳ болаларимизнинг адолатли даъвосини ҳимоя қилишдан асло тўхтамаймиз” дея таъкидлаган Коммуникация Бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун нутқини қуйидаги сўзлар билан якунлади:

“Қўлимиздан қандай имкон келишидан қатъий назар, бу зулмга қарши туриш учун барчасидан фойдаланаяпмиз, бундан кейин ҳам фойдаланишда давом этамиз. Президентимизнинг “Дунё янада адолатли бўлиши мумкин” деган деган шиорига мувофиқ, Фаластиндаги инсоният фожиасини тугатиш ва доимий тинчлик ўрнатиш Туркия сифатида бизнинг энг муҳим устувор вазифамиздир”.

Эмине Эрдоған кўргазмани зиёрат қилди ва Ғазолик болаларнинг расмларини томоша қилди.

Коммуникация Бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун, ижтимоий тармоқ саҳифасидаги постида, "Президент Администрацияси ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси томонидан Истанбулнинг Таксим майдонида очилган "Ўқ ўтказмайдиган орзулар: Ғазолик ёш рассомлар кўргазмаси" ҳам фуқароларимиз, ҳам мамлакатимизга ташриф буюрган меҳмонларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Ғазодаги инсониятга қарши жиноятларга эътибор қаратиш мақсадида ташкил қилган кўргазмамиз 29-январга қадар ташриф буюрувчиларга очиқ” деди.

 

    Бошқа янгиликлар