АсосийDunyo

Қозоғистонда шосседа музлаб қолган ўзбекистонликлар қутқариб олинди(видео)

'Қозоғистонда шосседа музлаб қолган ўзбекистонликлар қутқариб олинди(видео)'ning rasmi

Қозоғистон республикаси Қарағанда вилояти қутқарувчилари бузилган автобуснинг 40 дан ортиқ йўловчиларини эвакуация қилди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

9 январь куни автобус йўловчилари билан Олмаота-Екатеринбург шоссесида Чимкент-Тоболск йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. Автобуснинг бузилиш сабаблари ҳақида хабар берилмаган.

“Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари носоз автобусдан 41 кишини эвакуация қилди, шундан 14 нафари Ўзбекистон, 27 нафари Қозоғистон фуқаролари”, — дейилади хабарда.

Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, улар тиббий ёрдамга муҳтож эмас.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўрон ҳақида огоҳлантириш пайтида аҳоли пунктларидан ташқарига чиқмасликни тавсия қилди.

    Бошқа янгиликлар