Австриянинг Тиролшаҳридаги тоғ-чанғи курортида осма йўл узилиб кетди, дея хабар бермоқда Zamon.uz.
Ҳодиса оқибатида етти киши жабрланган. Тўрт киши оғир тан жароҳати олди, биттасининг аҳволи оғир.
Ҳодиса Эц аҳоли пункти яқинидаги Ахеркогельбан осма йўлда содир бўлган. Мутахассисларнинг тахминига кўра, арқон устига дарахт қулаши натижасида кабина шикастланган.
Ҳозирча осма йўл вақтинчалик ишдан чиққан. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ва дарахт қандай қулагани аниқланмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, Ахеркогельбан осма йўлида 60 га яқин кабина мавжуд.






