11 январь куни соат 09:00 ларда Тошкент шахар Мирзо Улуғбек тумани Ахмад Югнакий кўчасида содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Gentra ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Lada Vesta русумли автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада, Lada Vesta транспорт воситаси ағдарилиб кетган.
"Йўл транспорт ҳодиса натижасида тан жарохати олганлар йуқ. Ҳозирда холат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.