АсосийDunyo

Халқаро суд Исроилга қарши даъвони кўриб чиқишни бошлади

'Халқаро суд Исроилга қарши даъвони кўриб чиқишни бошлади'ning rasmi

Халқаро Суд Исроилни геноцид ва уруш жиноятларида айблаган Жанубий Африканинг даъвосини кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда. 

Мамлакат узоқ вақтдан бери Исроилнинг фаластинликларга нисбатан муносабатини танқид қилиб келаётган эди. Президент Кирил Рамафоса эса бу мурожаатни Жанубий Африканинг принципиал позицияси деб атади.

Жанубий Африка, шунингдек, Исроилни минтақадаги ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга мажбур қиладиган вақтинчалик суд қарорини талаб қилди. Ва бу масала бўйича қарор бир неча ҳафта ичида қабул қилиниши мумкин. Бироқ Исроил буни амалга оширишига кафолат йўқ.

    Бошқа янгиликлар