АсосийJamiyat

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида ҳаво кескин совийди, ҳарорат -15 даражагача пасаяди

'Ўзбекистонда янги ҳафта бошида ҳаво кескин совийди, ҳарорат -15 даражагача пасаяди'ning rasmi

“Ўзгидромет” 15-17 январь кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, 16 январда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 17 январда кечаси 8-13° совуқ,

кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16-17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 15 январда 0-5° илиқ,

16 январда 5-10° илиқ, 17 январда 7-12° илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 15 январда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, 16 январда кечаси 8-13° совуқ, кундузи

0-5° совуқ, 17 январда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси

ва кундузи 0-5° илиқ, 16 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 17 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16-17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 16 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ,

17 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ, 16 январда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ, 17 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб,

шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 0-5° совуқ, 16-17 январда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар