Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ ва Марҳамат тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТ O.S., «М.А.» МЧЖ масъул шахслари ва «С.» фермер хўжалиги раҳбари A.O. умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида уланиб, жами 266,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар ва Қизилтепа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда «Р.ф.» МЧЖ масъул шахслари ҳамда фуқаролар Z.K. ва N.J. умумий овқатланиш шохобчаси ва нотурар биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 124,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






