АсосийDunyo

Андижонлик 37 ёшли аёл Истанбулдаги касалхонада вафот этди

'Андижонлик 37 ёшли аёл Истанбулдаги касалхонада вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистонлик 37 ёшли аёл Озодахон Таджибаева соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли Истанбул шаҳридаги Саматя шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Жорий йилнинг 12 январь куни соат тахминан 20:00 лар чамасида шифохонага ётқизилган аёл кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдамга қарамасдан вафто этган.

Марҳуманинг Туркияда яқин қариндошлари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолатга аниқлик киритиб, унинг Андижон вилоятида яшовчи яқинлари билан алоқа ўрнатиб, воқеа тафсилотлари батафсил тушунтирилган.

Хабарда Бош консулхона томонидан ҳолат юзасидан барча зарур  консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши ташкил этилиб, марҳуманинг жасадини қисқа вақт ичида Ўзбекистон Республикасига жўнатиш чоралари кўрилаётгани аётилган.  

Марҳуманинг яқин қариндошларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, ушбу ҳолатга бефарқ бўлмаган Туркияда вақтинча бўлиб турган ватандошларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, дейилади Консуллик хабарида.

    Бошқа янгиликлар