Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2024 йил учун Россиядаги патент нархларини эълон қилди.
Маълум қилинишича, Россия Федерацияси ҳудудида чет давлат, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун ишлаш ҳуқуқини берувчи патентнинг ойлик тўлови 2024 йил 1 январдан бошлаб ўзгарган. Масалан, патент учун тўлов энг юқори ҳудуд Якутия (12957 рубл), энг паст Чеченистон (2880 рубл) ҳисобланади.
Хусусан, жорий йилда Россиянинг йирик шаҳарлари бўлган Москвада 7500 рубл, Санкт-Петербургда 4600 рубл, Новосибирскда 6386 рубл, Екатеринбургда 6650 рубл, Қозонда 5892 рублни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, меҳнат мигрантлари томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса ёки тўлов миқдори белгиланган суммадан кам бўлса, патент ўз кучини йўқотади ва иш берувчи бундай ходимга ишлашга рухсат бергани учун жаримага тортилади.