АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонлик йигит кубикдан қўлида фарзанди бор ғамгин фаластинлик аёл тасвирини яратди

Ўзбекистонлик ёш Ҳусан Мирзаҳабибов Рубик кубикларидан яратилган расми билан Фаластин ва у...

Ўзбекистонлик ёш Ҳусан Мирзаҳабибов Рубик кубикларидан яратилган расми билан Фаластин ва унинг халқини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 19 ёшли йигит ижтимоий тармоқларда кубик рубиклардан фойдаланган асарлари билан танилган.

Айниқса, бу йигит Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темур, Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов ва ҳозирги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сиймосини акс эттирувчи машҳур асарлари билан машҳур.

Ғазо секторида давом этаётган можаролар фонида Ҳусан Мирзаҳабибов Фаластин халқининг орзу-умидларига бефарқ қолмади.

Ўзбек йигити Фаластин билан бирдамлик белгиси сифатида ўз расмларида қўлида фарзанди бор ғамгин фаластинлик аёл ва шу давлат байроғини тасвирлаган.

Фаластинлик онанинг сурати устида ишлаётган вақтда ёзиб олинган видео турли ижтимоий тармоқларда 10 миллион мартадан кўпроқ кўрилган ва кўплаб “лайк” тўплаган.

“Анадолу” нашри билан суҳбатда ўзбек йигит Исроил ҳужумларига учраган Фаластин халқининг дардидан қаттиқ таъсирланганини, улар билан бирдамлик белгиси сифатида картиналар яратганини айтди.

Йигитнинг сўзларига кўра, айни пайтда у ўз асарларида 200 га яқин персонаж ва машҳур шахсларни тасвирлаган.

Унинг таъкидлашича, фаластинлик аёлнинг боласини ушлаб турган сурати унинг энг муҳим асарларидан бири бўлиб, унда жуда кучли таассурот қолдирган.

“Ушбу расм билан мен ҳозирда давом этаётган урушда бегуноҳ болалар қурбон бўлаётганига эътибор қаратмоқчи эдим. Бу манзарани бутун дунё мусулмонлари кўриб турганидан ҳам хурсандман”, — деди Мирзаҳабибов.

Фаластиннинг Тошкентдаги элчиси Жавод Муҳаммад Авад йигитни элчихонага таклиф қилган ва Фаластин муаммосига эътибор қаратгани учун ўз халқи ва президент номидан миннатдорчилик билдирган.

Фаластинлик аёлнинг сурати ижтимоий тармоқларда 10 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган. Асарни яратиш учун 1500 га яқин кубик ишлатилган, асарни яратишга тахминан 8 соат вақт кетган.

    Бошқа янгиликлар