Покистон ҳаво кучларини. Ҳужум оқибатида икки эркак, уч аёл ва тўрт бола ҳалок бўлган.
Reuters агентлигига кўра, Покистон қуролли кучлари ўта шай ҳолатга келтирилган. Агентлик манбасининг айтишича, армия Эроннинг "саргузаштлари"га жавоб беришга тайёр.
Покистон 18 январь куни эрталаб Систон ва Балучистон вилоятида жойлашган Серавон туманидаги нишонларга ҳужум қилди. Исломобод зарбалар "террорчилар бошпаналари" нишонга олинганини даъво қилди. Покистон Эронни қардош давлат деб атади ва унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини билдирди. Ҳаво ҳужумлари Теҳрон 16 январ куни Покистон ичидаги нишонларга ҳужум уюштирганидан кейин амалга оширилган. Эрон расмийлари ҳам буни террорчиларнинг жойлашуви билан изоҳлади ва Покистон суверенитетига ҳурматни қайд этди.






