АсосийJamiyat

Россиядаги ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов қўлга олинди

'Россиядаги ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов қўлга олинди'ning rasmi

Россиядаги “Ватандош” минтақалараро ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов департаментига таяниб Риа новости хабар берди. 

Маълум қилинишича,  Баратовга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 282-моддаси (нафрат ёки адоват қўзғатиш, шунингдек инсон қадр-қимматини камситиш) 2-қисмининг "c" банди бўйича иш очилган. Тергов маълумотларига кўра, 2023 йилнинг декабрида Усмон Баратов ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси фуқароларини, жумладан, Украина ҳудудидаги урушда қатнашаётганларни камситадиган постларини эълон қилган.

Тергов қўмитаси хабарида гап айнан қайси постлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган. 

17 январь куни эса Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Усмон Баратовга қарши жиноий иш қўзғатишни буюрди. Баратовга қўйилаётган айблов ортидан у 6 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар