Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 11-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жасмина Ҳусенова бир вақтнинг ўзида дунёнинг иккита энг нуфузли университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди.
У иншо (writing) танлови асосида Гарвард университетига 226 минг доллар, ҳамда Кембриж университетига 250 минг долларга тенг грант соҳибасига айланди.






