АсосийDunyo

Қозоғистонда ММА жангчиси кўчада отиб ўлдирилди (видео)

'Қозоғистонда ММА жангчиси кўчада отиб ўлдирилди (видео)'ning rasmi

 Янги йил арафасида Қозоғистонда ўз уйининг кираверишида қотиллик содир бўлди. Машҳур боксчи Эльер Юнусметов ҳалок бўлди.

34 ёшли ММА жанчлиси, кикбоксинг, кудо бўйича халқаро спорт устаси, шунингдек, жекпе-жек бўйича Жаҳон кубоги ва Евроосиё чемпиони, Катун жанги Гран-приси (Россия) ғолиби бўлган.

Қотил Юнусметовнинг бош қисмига икки марта ўқ узиб, кейин қочиб кетган. Гумонланувчи тез фурсатда қўлга олинди. 27 ёшли йигит спортчини хотинидан рашк қилгани учун отганини тан олган. Шарқий Қозоғистон полицияси бошқа маълумотлар ошкор этилиши шарт эмаслигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, спортчи ўзи туғилиб ўсган Катон-Қорағай вилоятида дафн этилган.

    Бошқа янгиликлар