АсосийДУНË

Ўзбекистонлик бир оиланинг 3 аъзоси Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлди

Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги трассада ўзбекистонлик оила ҳалок бўлди.Машинада бўлган тўрт...

Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги трассада ўзбекистонлик оила ҳалок бўлди.

Машинада бўлган тўрт кишидан фақат 14 ёшли ўсмир тирик қолган. У туман касалхонасида, деб хабар беради Orda.kz .

ЙТҲ тахминан соат 17:00 да Оқжайиқ вилоятидаги Уралск-Атирау трассасида содир бўлган. 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Мазда СХ-7 русумли автомобиль қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

“Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Мазда CХ-7 ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси, 1984 йилда туғилган аёл ва 2012 йилда туғилган вояга етмаганлар воқеа жойида ҳалок бўлган, уларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган. ”

    Бошқа янгиликлар