“Мани судга бермоқчи экан, истаса ундан каттароқ жойга берсин, қўрқадиган жойим йўқ…”

ЖАМИЯТ 21.01.2024, 14:51
“Мани судга бермоқчи экан, истаса ундан каттароқ жойга берсин, қўрқадиган жойим йўқ…”

Таниқли хонанда Муниса Ризаева диний блогер Аброр Мухтор Алийни судга бермоқчи экани ҳақида хабар берган эдик. Бунга блогернинг Муниса Ризаева ва унинг турмуш ўртоғи ҳақида гапирган гаплари сабаб бўлган. 

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Аброр Мухтор Алий ҳам хонандага жавоб қайтарди. 

"Мени судга бермоқчи экан, истаса ундан каттароқ жойга берсин, қўрқадиган жойим йўқ. Улар ўқиган китобни мен ёзганман. Мен жиноий гап гапирмадим. 

Бир кишининг оиласига аралашмайман. Хоҳласа маймун билан турмуш қурсин, хоҳласа буқага эрга тегсин. Лекин шуни одамларга ўрнак қилиб кўрсатмасин. Одамларни алдашмасин.  

Юридикни сал-пал ўқиганман. Нима деб гапиришни яхши биламан", деган блогер. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1