АсосийDunyo

Трамп Россия—Украина ўртасидаги можарони ҳал қилишга ваъда берди

'Трамп Россия—Украина ўртасидаги можарони ҳал қилишга ваъда берди'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп шанба куни Нью-Хемпширда бўлиб ўтган митинг чоғида инаугурациядан олдин Украина можаросини ҳал қилишига ваъда берди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

“Россия ва Украина ўртасидаги бу даҳшатли урушни мен лавозимга киришгунимга қадар ҳал қиламиз”, деди у.

Доналд Трамп  Россия президенти Владимир Путин ва Зеленскийни бошқалардан кўра яхшироқ билишини яна бир бор таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп агар у президентликка қайта сайланса, икки давлат ўртасидаги можарони атиги 24 соат ичида ҳал этиш ниятида эканини айтганди. 

    Бошқа янгиликлар