АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар