Қўшработда 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахслар аниқланди

ЖИНОЯТ 23.01.2024, 19:09
Қўшработда 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими, туман прокуратураси ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда фуқаро Б.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда тошларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб олиб, жами 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган. 



Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1