1

Миришкорда 765,6 млн сўмлик қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

ЖИНОЯТ 24.01.2024, 15:03
Миришкорда 765,6 млн сўмлик қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда фуқаролар Н.Л., М.М ва бошқалар Миришкор тумани “Шодлик” МФЙ ҳудудида “M.t.” МЧЖга ижарага берилган ер майдонида 12,7 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 765,6 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1