АсосийDunyo

Мўғулистонда 60 тонна газ портлаб кетди

'Мўғулистонда 60 тонна газ портлаб кетди'ning rasmi

Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда 60 тонналик газ ташувчи транспорт портлаб кетди. Бу ҳақда Zamon.uz  хабар бермоқда.

Портлаш оқибатида ҳудуд яқинидаги бозор ва 30 дан ортиқ машиналар ёниб кетган. Ёнғин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна ўнга яқин одам жароҳатланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 62 хонадондан 178 нафар фуқарога моддий ва жисмоний зарар етган. 600 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва 100 та техника жалб қилингач ёнғин бартараф этилган.

 

    Бошқа янгиликлар