Хитойнинг Синдао шаҳрини Ўзбекистон билан боғлайдиган янги савдо йўли очилди

ИҚТИСОДИЁТ 25.01.2024, 08:43
Хитойнинг  Синдао шаҳрини Ўзбекистон билан боғлайдиган янги савдо йўли очилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси томонидан Хитой Халқ Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда янги йўналишда юк ташувларини амалга ошириш бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.  

Мазкур янги савдо йўли Ўзбекистонни Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Синдао шаҳри билан боғлаб, юк ташувларини тез, тежамкор ва хавфсиз амалга ошириш имконини бермоқда.

Ўзбекистонлик миллий ташувчилар ушбу йўналиш бўйлаб ТИР Сарнет китобчасини қўллаган ҳолда Қозоғистондан транзит ўтиб, Хоргос орқали Хитойнинг Сариқ денгиз қирғоқларида жойлашган Синдао шаҳрига ва у ердан ортга юк ташувларини муваффақиятли амалга оширмоқда.

Ушбу янги савдо йўлаги орқали юклар автомобиль транспортида «эшикдан эшиккача» тамойили асосида қисқа вақтда ўз эгаларига етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳайдовчиларнинг виза олиш, ташувларни амалга ошириш учун халқаро рухсатнома бланкалари билан таъминлаш, хорижий давлатлар божхона назоратидан ўтиш жараёнида вужудга келаётган масалаларни қисқа фурсатларда ҳал қилишда корхоналарга амалий кўмак кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1