1

Самарқандда қалбаки спиртли ичимликлар аниқланди

ЖАМИЯТ 25.01.2024, 09:40
Самарқандда қалбаки спиртли ичимликлар аниқланди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИЖҚК Департаменти билан ҳамкорликда спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида навбатдаги тадбир ўтказилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. 

Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида жойлашган “Раим бобо универсал” МЧЖга қарашли спиртли ичимликлар сақлаш омбори кўздан кечирилганда, жами қиймати 300 миллион сўмни ташкил қилувчи қалбаки ва акциз маркаси йўқ бўлган спиртли ичимликлар ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Респубилкаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1