АсосийЖАМИЯТ

Муаллифлик ҳуқуқлар муҳофазасида журналистик ёндошувнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди

Журналистлар учун “Интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси, ушбу...

Журналистлар учун “Интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси, ушбу масалаларнинг медиа-маконда ёритилиши” мавзуидаги семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарида турдош ҳуқуқлар ва ҳаммуаллифлик масалаларига журналистик ёндошувнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маърузалар ўқилди.

Шунингдек, журналистика фаолияти ва муаллифлик ҳуқуқи, телевидение, радио, интернет, фотожурналистика, мақола, интервью ва теледастурга бўлган муаллифлик ҳуқуқилари ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Асардан қонунга мувофиқ равишда фойдаланиш, даврий нашрларда муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг таҳлили, журналистикада муаллифлик ҳуқуқи объектлари, ОАВда асарлардан эркин фойдаланиш, бошқа муаллифларнинг асарларини ОАВ ёритиш масалалари ҳамда миллий контент яратиш тамойиллари каби мавзуларда маърузалар тингланди ва савол-жавобли баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Семинар якунида қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

 

    Бошқа янгиликлар