Айни дақиқаларда пойтахтда Ўзгидромет стационар постлари жаҳон соғлиқни сафлаш ташкилоти тавсиялари бўйича "сариқ" даражали ифлосланишни кўрсатмоқда.
Кузатув натижаларига кўра Тошкент шаҳрида айни вақтда (9:00-10:00) ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича:
-Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –15 мкг/м3;
-Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида –13 мкг/м3.
Ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори АҚИ – РМ 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг "ўртача”даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.
Соҳа мутахассиси Эркин Абдулаҳатовга кўра, бу РМ-2.5 майда диспеср ифлосланиши шунда ҳам халқаро стандарт меъёрдан 3 баробар юқори қийматни бермоқда.






