Таҳлилларга кўра, тирбандликлар ҳам ҳавонинг тозалигига салбий таъсир кўрсатаяпти. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати ёзди.
Чунки, ҳаракатдаги автомобилга қараганда
тирбандликда турганлари ҳавони кўпроқ ифлослантиради.
Шу сабабли, жамоат транспортини ривожлантириш борасидаги ишлар янада жадаллаштирилади.
Эндиликда автобуслар харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимига кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, метро вагонлари сонини ошириш бўйича амалий чораларни ҳам тезлаштириш лозим.
29.01.2024 15:16
Метро вагонлари сонини кўпайтирилади. Тирбандликлар ҳам ҳавонинг тозалигига салбий таъсир кўрсатаяпти






