Йиғилишда кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари вилоят ҳокимлари бошчилигида ташкил этилган фармацевтика кенгашлари фаолияти кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳали бирорта ҳудудда ушбу кенгашлар амалий ишларни бошламагани қайд этилди.
Маҳаллий дориларни рўйхатга олиш жараёнида бюрократик тўсиқларни тугатиш, соҳада коррупция ва ноқонуний дори айланмасига қарши курашиш зарурлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.
Яқинда фармацевтика соҳасида қабул қилинган 1,9 миллиард долларлик лойиҳалар дастури бўйича амалий ишларни тезроқ бошлаш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди.
29.01.2024 15:31
вилоят ҳокимлари бошчилигида ташкил этилган фармацевтика кенгашлари фаолияти доирасида ҳали бирорта ҳудудда ушбу кенгашлар амалий ишларни бошланмади






