АсосийЖАМИЯТ

Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида қатор тайинловлар амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Эргашев Улуғбек Муродович Республика и...

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Эргашев Улуғбек Муродович Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

У. Эргашев 1996 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти ЛОР бўлими шифокор-интерни, пойтахтдаги 18-оилавий шифохона ЛОР-шифокори, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси ЛОР бўлими мудири ва шифокори бўлиб ишлаган.

Тиббиёт фанлари номзоди У. Эргашев тайинловга қадар Тошкент тиббиёт академияси Отоларингология ва стоматология кафедраси катта ўқитувчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Воҳидов Улуғбек Нуридинович Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

У. Воҳидов Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2011 йил Бухоро давлат тиббиёт институти қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.

Турли йилларда Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси ЛОР касалликлари бўлими навбатчи шифокори, ЛОР касалликлари ва стоматология курси кафедраси катта илмий ходими, Тошкент давлат стоматология институти таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, Оториноларингология кафедраси доценти бўлиб ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори У. Воҳидов тайинловга қадар Тошкент давлат стоматология институти стоматология факультети декани сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Чембаев Булат Ренатович Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг психиатрия бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Б. Чембаев 2001 йил 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар 2-сон руҳий-асаб касалликлар диспансерида психиатр-шифокор сифатида бошлаган.

Турли йилларда Тошкент шаҳар 1-сон оилавий шифохонаси психотерапевти, Республика руҳий касалликлар клиник шифохонаси психиатри, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Б. Чембаев тайинловга қадар Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Абдикаримов Баходир Абдихошимович Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг ҳудудий филиаллар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Б. Абдикаримов 1994 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини мазкур олий ўқув юртининг “Суд тиббиёти” кафедраси интерни сифатида бошлаган.

Турли йилларда Тошкент шаҳар суд-тиббий экспертиза бюроси амбулатория бўлими Давлат суд-тиббий эксперти, Республика суд-тиббий экспертиза бош бюроси бошлиғи, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директорининг умумий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Тиббиёт фанлари номзоди Б. Абдикаримов тайинловга қадар Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ташкилий методик ва сифат бошқаруви бўлими врач суд-тиббий эксперти сифатида фаолият юритиб келаётган эди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Раҳимов Бобомурот Иватович Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори лавозимига тайинланди.

Б. Раҳимов 2004 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Қашқадарё вилоят наркология диспансерида нарколог-шифокор сифатида бошлаган.

Турли йилларда Қашқадарё вилоят наркология диспансерида бўлим бошлиғи, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Б. Раҳимов тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директорини

    Бошқа янгиликлар