Украина армиясининг кучи 880 минг кишини ташкил қилади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Бизда 880 минг бор. Миллионлик армиямиз бор. Ва шу билан бирга, бизда ҳозир 30 миллион одам бор, ҳозир аниқроғи 30 миллион одам ишламоқда ва эҳтимол ундан ҳам кўпроқ. Мен аниқ рақамни айта олмайман”, — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари бошланганидан кейин аниқ қанча украиналик мамлакатни тарк этгани ҳозирча маълум эмас. Бироқ, Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу тахминан 6,5-7,5 миллион киши.
2023 йил декабрида Зеленский Украина Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинларида 600 минг киши хизмат қилишини айтди.






