Америкалик миллиардер Илон Маск илк бор одам миясига чип ўрнатилгани ҳақида эълон қилди.
“Кеча биринчи одам Neuralinkдан имплант олди ва яхши тикланмоқда. Дастлабки натижалар нейрон тирқишларининг истиқболли аниқланишини кўрсатмоқда”, — деб ёзди Маск ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида.
Neuralinkнинг биринчи маҳсулоти Telepathy деб номлани, у орқали фикрни телефон, компьютер каби исталган қурилмани бошқариш мумкинлиги таъкидланмоқда.
Чип оёқ-қўллари шол одамлар фойланишига мослаштирилган.
Neuralink 2023 йил май ойида АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасидан (ФДА) мия чипи лойиҳасини синовдан ўтказишга рухсат олганини эълон қилган эди.
Маск ва муҳандислар жамоаси томонидан 2016 йилда асос солинган Neuralink компанияси мия ва орқа мия жароҳатлари оқибатларини бартараф этишга ва ногиронларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам берадиган чипни ишлаб чиқмоқда.






