Канада Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

СИЁСАТ 31.01.2024, 08:48
Канада Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Канада элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Остона шаҳрида) Алан Ҳэмсондан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

«Канаданинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Алан Ҳэмсон жаноблари билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Жаноб Ҳэмсоннинг минтақамиз бўйича бой тажриба ва билимга эгалигини қадрлаймиз. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жаноб Элчининг Ўзбекистон-Канада икки томонлама муносабатларида фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр».

Алан Ҳэмсон 2021-2024 йилларда Ўзбекистондаги элчи лавозимида аккредитациядан ўтган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Элисон Мери Леклер ўрнига тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1