Қирғизистон маҳкумларнинг жазони ўзлари фуқароси бўлган давлатда ўташини назарда тутувчи маҳкумларни топшириш бўйича халқаро конвенцияга расман қўшилди. Тегишли фармонни Садир Жапаров имзолади, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
“Президент 2023 йил 20 декабрда Республика Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган “Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги конвенцияга Қирғизистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги қонунни имзолади - дейилади баёнотда.
Ҳужжатда маҳкум жазони ижро этиш учун “бошқа давлатга фақат ўз розилиги ва манфаатдор давлатларнинг розилиги билан” ўтказилиши назарда тутилган.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, ушбу конвенцияга кўра, давлатлар "маҳкумларни топшириш масалаларида максимал даражада" ҳамкорлик қилиш мажбуриятини оладилар.
"Маҳкум фақат ўзи фуқароси бўлган давлатга ўтказилиши мумкин. Конвенцияга мувофиқ ҳар бир иштирокчи (давлат) ўз конституцияси ёки бошқа қонунларига мувофиқ афв этиши, амнистия қўллаши ёки жазони енгиллаштириши мумкин", - дейилади баёнотда.






