Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда "Дамас" автомашинаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимини босиб кетганлиги акс этган видео тарқалди.
Бош прокуратуранинг маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Натижаси бўйича хабар берилади, дейилади прокуратура хабарида.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эса батафсил изоҳ берди.
Унга кўра, бугун, 31 январь куни соат 16:35ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи "Китоб-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 3-километрида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими Н.Мусинов давлат рақам белгиси бўлмаган "Damas" автомобили ҳайдовчисининг меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида "тўхташ" ҳақидаги ишорани берган вақтда, ҳайдовчи тўхтамасдан транспорт воситасини ходимнинг устига бошқариб юборган.
Атрофда бўлган фуқаролар ёрдамида автомобиль остидан олиб чиқилган ЙПХ ходими Н.Мусинов шифохонага олиб борилган. Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган дастлабки маълумотга кўра Н.Мусиновда "боши, юзи, қўли ва оёқларида шилинган, қирилган жарохатлар" борлиги маълум қилинган.






