АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида қор ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида қор ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан бироз қор ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар