Ўзбекистон ДХХ раиси “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди

СИЁСАТ 01.02.2024, 13:02
Ўзбекистон ДХХ раиси “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов “Толибон” мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашди, деб хабар беради Tolo News.

Қайд этилишича, музокараларда икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Муҳаммад Ёқуб “Ислом Амирлиги кучлари ривожланиш лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини” билдирган.

Учрашувда томонлар асосий эътиборни икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг март ойида Афғонистон мудофаа вазири мулла Муҳаммад Ёқуб Ўзбекистон делегациясини қабул қилганди. Ўшанда Ўзбекистон томони “Толибон” ҳаракатига сиёсат, иқтисод, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ёрдам беришга тайёрлигини билдиргани таъкидланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1