Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликда Германияда қуйидаги соҳа ва касбларда бўш ўринлари учун фуқароларни таклиф этади.
− ҳамшира;
− юк автомобили ҳайдовчиси;
− юк ва қишлоқ хўжалиги автомобилларига техник хизмат кўрсатиш;
− меҳмонхона;
− ресторан;
− туризм;
− ҳунармандчилик;
− мехатроника;
− қурилиш ва бошқа соҳалар.
− Аусбилдунг асосида ишга жалб қилиш - 1000 евродан
− тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш - 2000 евродан бошланади.
Германияда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республика ҳудудларида немис тили курсларини ташкил этиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, мавжуд бўш иш ўринларига муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида республикамизда рўйхатдан ўтган барча ўқув марказлари ҳамкорликка чақирилади.
Батафсил маълумот учун: +998 71 202 33 55, 71 200 00 61.






