1

Фарғоналик тадбиркор ўз корхонасини қасддан банкрот қилди

ЖИНОЯТ 01.02.2024, 21:36
Фарғоналик тадбиркор ўз корхонасини қасддан банкрот қилди

Фарғона шаҳарида МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош этилди.

 “D.” МЧЖ раҳбари Э.К. ва бошқалар “N.Ph.” ва “N.P.” МЧЖлардан жами 2,2 млрд сўмлик дори воситаларини олиб, ушбу дори воситалари сотувидан тушган нақд пулларини банкка топширмасдан, жами 1,8 млрд сўм қарздорлигини тўламай келган. Укаси Э.К.нинг номига бошқа МЧЖни ташкил қилиб, “D.” МЧЖ балансидаги товарларни ушбу МЧЖ орқали реализация қилиб, “D.” МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлигига (банкротликка) олиб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 181-1-моддаси (қасддан банкротликка олиб келиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1