1

Қирғизистонда электр тизимида катта авария: Бишкек "свет"сиз ва иссиқ сувсиз қолди (видео)

ДУНЁ 02.02.2024, 10:27
Қирғизистонда электр тизимида катта авария: Бишкек "свет"сиз ва иссиқ сувсиз қолди (видео)

⚡️Бишкек иссиқлик электр станциясида авария юз берди. Натижада 5 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди, деб хабар қилди мамлакат Энергетика вазирлиги.

Мамлакат ФВВсига кўра, Бишкек ИEСда ёнғин содир бўлган, соат 03:06да воқеа жойига олтита ўт ўчириш бригадаси етиб келган, соат 05:05да ўчирилган.

Бишкек иссиқлик электр станцияси ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Жойда штаб тузилиб, унинг таркибига тегишли давлат органлари ходимлари киритилган. Воқеа жойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ҳам ишламоқда.

Энергетика вазирлиги электр таъминотида узилишлар бўлмаслигини ваъда қилмоқда, бироқ Бишкекнинг турли туманлари аҳолиси электр таъминотидаги узилишлардан шикоят қилмоқда. Шаҳарда иссиқлик электр станциясидаги авария туфайли иссиқ сув таъминоти тўхтатилди. 

Бишкекнинг иссиқлик таъминоти 2-3 кун ичида тикланади, деди энергетика вазири ўринбосари Насипбек Керимов.

"Бишкек иссиқлик тизими ресиркуляция режимида ишлайди. Биз тизим музлаб қолмаслиги учун чоралар кўряпмиз", - деди у.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Бообек Ажикеэв эса Бишкекда иссиқлик таъминоти 5-7 кун ичида тўлиқ тикланишини маълум қилди. 

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари пойтахт иссиқлик электр станциясида рўй берган авария туфайли зудлик билан Олмаотадан Бишкекка учиб кетди. Оқилбек Жапаров энергетика соҳасидаги вазият юзасидан тезкор штаб йиғилишини ўтказади. У ЕОИИ ҳукуматлараро кенгашида иштирок этиш учун Олмаотада бўлган.

Садир Жапаров Бишкек иссиқлик электр станциясидаги вазиятни шахсий назоратига олди

Бахтсиз ҳодисадан сўнг дарҳол президентга нима бўлгани ҳақида хабар берилди, деди Жапаров матбуот котиби. Давлат раҳбари фавқулодда ҳолат оқибатларини қисқа муддатда бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ҳозирда Бишкекдаги барча шифохоналарда режалаштирилган операциялар тўхтатилди. Шошилинч тиббий ёрдам ва туғруқхона хизматлари одатдагидек ишлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1