АсосийJamiyat

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири яна ўзгарди

'Олий таълим, фан ва инновациялар вазири яна ўзгарди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақида Президент Матбуот котиби хабар берди. Шу пайтга қадар у Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори бўлиб ишлаган.

Бундан илгарироқ К.Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. 

Ўтган йилнинг октябрь ойида ушбу лавозимга Одил Қаландарович Абдураҳмонов тайинланган эди.

    Бошқа янгиликлар