АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида 20 февралдан ичимлик ва оқова сув нархи ошади

'Тошкент вилоятида 20 февралдан ичимлик ва оқова сув нархи ошади'ning rasmi

“Тошкент вилояти сув таъминоти”да сув нархи oширилмоқда. 

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарорига кўра:

Аҳолига ичимлик суви 1 м3 — 2000 сўм;
Бюджет ташкилотларига ичимлик суви 1 м3 — 9000 сўм;
Бошқа ташкилотларга ичимлик суви 1 м3 — 9000 сўм.
Аҳолига оқова хизмати 1 м3 — 1000 сўм;
Бюджет ташкилотларига оқова хизмати 1 м3 — 2000 сўм;
Бошқа ташкилотларга оқова хизмати 1 м3 — 2000 сўм.

Маълумот учун: ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолатларда совуқ сув хизмати бўйича тўловлар белгиланган тарифларга ошиб борувчи 1,5 коэффициенти татбиқ этиш билан амалга оширилади.

Янги тарифлар 2024 йил 20 февралдан бошлаб қўлланилади.

    Бошқа янгиликлар