“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.
Пойтахтда куннинг биринчи ярмида бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° совуқ бўлади.






