️Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.
ФВВ маълум қилишича, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилган.
Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилган.
Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришлари сўралмоқда.






