Жалолиддин Машарипов фаолиятини Эрон клубида давом эттиради

СПОРТ 04.02.2024, 14:37
Жалолиддин Машарипов фаолиятини Эрон клубида давом эттиради

Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Жалолиддин Машарипов Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтади. Бу ҳақда Эрон клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарга кўра, "Истиқлол" бош директори Али Хатейр Машарипов билан 1,5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Футболчи яқин икки-уч кунда Теҳронга тиббий кўрикдан ўтиш ва битимга имзо чекиш учун боради.

“Истиқлол" ҳозирда Эрон Про лигасида 15 турдан сўнг 32 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1