Ижтимоий тармоқда Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги баъзи ҳудудлари 15 соат электр энергиясидан узилиб қолгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Хатирчи тумани 35/10 «Шавот» подстанциясидаги чиқувчи «Наврўз» 10 кВлитармоқнинг Дўстлик ва Тасмачи қишлоқлари оралиғидаги таянчларнинг бирида носозлик юзага келган. Шу сабабли юқоридаги аҳоли яшаш пунктлари кучланишсиз қолган. Бундан ташқари, 35/10 кВли «Учқара» подстанциясидан чиқувчи «Мирдош» 10 кВли ҳаво узатиш тармоғида юзага келган носозлик сабаб фавқулодда ўчган. Натижада Олтинобод ҳамда Мирдош маҳаллалари кучланишсиз қолган.
Юқоридаги ҳудудларда тезкор бригадалар томонидан иш ташкил этилиб, носозликлар тўлиқ бартараф этилиб тармоқларга кучланиш берилган.






