"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.






