Тошкентда "Тез ёрдам" машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, кеча, 4 февраль куни соат 16:30 ларда Олмазор тумани Нурафшон-Беруний кўчалари чорраҳасида 1982 йилда туғилган Н.K. бошқарувида бўлган Форд русумли автомашинаси ҳамда 1987 йилда туғилган M.A. бошқарувида бўлган Nexia 3 русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
⚡️ЙТҲ натижасида Nexia 3 русумли автомашина ҳайдовчиси ҳамда Форд русумли автомашинанинг 1 нафар йўловчиси тан жароҳат олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.






