АсосийJamiyat

Тошкент метросида поезд бузилиб қолди

'Тошкент метросида поезд бузилиб қолди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида поезд ишламай қолгани акс этган видео пайдо бўлди.

Мазкур ҳолатга Тошкент метрополитени изоҳ берди.

Маълум қилинишича, бугун, 7 февраль куни соат 08:55 ларда Чилонзор йўналишининг "Ҳамид Олимжон-Амир Темур хиёбони" перегонида ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган. Бунинг натижасида, ушбу ҳаракат таркиби 3 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Шу сабабли ортдан келаётган 4-сонли ҳаракат таркиби билан тиркамага олинган ҳолда ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон юборилган.

Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.

"Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар