Россия президентлиги учун 4 нафар номзод кураш олиб боради

ДУНЁ 08.02.2024, 21:36
Россия президентлиги учун 4 нафар номзод кураш олиб боради

Россияда бўлажак президентлик сайловларига номзодларни рўйхатга олиш якунланди. 8 феврал куни Россия Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, унинг якунига кўра олий давлат лавозимига номзодлар рўйхати ниҳоят аниқланган.

“Йиғилиш натижаларига кўра,  сайлов бюллетенида тўртта номзод бўлади”, — деди Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова.

Шундай қилиб, Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган номзодларнинг номлари овоз бериш бюллетенларига киритилади. Унга кўра, Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин, ЛДПРдан кўрсатилган Леонид Слутский, парламентдан Николай Харитонов, Россия Федерацияси Коммунистик партияси ва “Янги халқ” партиясидан Владислав Даванков номзод бўлишган.

Аввалроқ, имзо тўплаш босқичида “Россия умумхалқ иттифоқи” партияси раҳбари Сергей Бабурин, Россия эркинлик ва адолат партияси номзоди Андрей Богданов ва Россия Демократик партияси вакили Ирина Свиридова сайловда қатнашишдан воз кечган эди. 

Россия Федерацияси президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 17 февралдан бошланади, 15 март кунигача давом этади. Федерация Кенгаши сайловларни 17 мартга белгилаган, Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси эса овоз бериш уч кун: 15, 16 ва 17 март кунлари давом этиши ҳақида қарор қабул қилган. Шундай қилиб, бу Россия Федерациясида биринчи уч кунлик президентлик сайлови бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1